Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ муқаддас Қурбон ҳайити байрами арафасида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”га) киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга республика бюджетидан бир марталик 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пули берилди.

Хусусан, Миришкор туманида ҳам ахолининг эҳтиёжманд қатламига бир марталик 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пули берилди. Мазкур жараён адолатли тарзда ўтказилиши, очиқ ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Миришкор туман ахборот хизмати каналида бир марталик 1 миллион сўмдан моддий ёрдам олганлар рўйхати эълон қилинди.

Бироз муддат ўтгач Pomuq24.uz сайтига Чандир қишлоғи Истиқлол МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларни ўрганиш вақтида Истиқлол МФЙ раиси Н. Каримов 2000 йилда туғилган, хозирги вақтда Россия Федерациясида бўлиб турган ўғлига, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарининг рафиқасига бир марталик 1 миллион сўм моддий ёрдам пули ажратгани аниқланди.

Pomuq24.uz ўрганиш натижалари ва мурожаатларни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хамда туман бўлимига юборди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Миришкор туман бўлими холатни дархол ўрганади ва холатлар тасдиқланади, айбига иқрор Истиқлол МФЙ раиси ва ўринбосари ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилдилар ва тегишлича чора кўриш учун туман прокуратурасига мурожаат этилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Миришкор туман бўлими томонидан бу каби холатлар такрорланмаслиги ва олдини олиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 357 

2 та изоҳ “Паст Дарғом синдроми: Фарзандига бир миллион ажратган маҳалла раиси лавозимидан озод этилди.”

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan