Сирдарё туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли омборда якка тартибда портлаш содир бўлди. Бу ҳақида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хабар берилди.
Портлаш содир бўлиши оқибатида ҳудудга яқин жойлашган бир нечта аҳоли хонадонлари ва дўконларнинг ойналари синган, биноларнинг айрим енгил конструкцияларига ҳам зарар етган.
Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар йўқлиги, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгани маълум қилинди.
ССВ матбуот хизмати Сирдарёдаги портлаш ҳодисаси оқибатида 16 киши жабрлангани, уларга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилганини маълум қилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!