Ўзбекистонда 2021 йилда чақалоқлар ўлими 7214 тани ташкил этди. Бу ҳақда Сенат кенгаши мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 160 тага ошган. Бу бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда мактабдан бошлаб саломатлик дарслари йўлга қўйиш зарурлиги айтилди.
Тизимли муаммоларни ечиб, соҳанинг мукаммал ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ шакллантирилди ҳамда ўрганишлар натижаси бўйича маълумотларни умумлаштириб, 1 ноябрга қадар Сенат кенгашига аниқ таклиф киритилиши белгиланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!