Тошкент шаҳридаги «Симпозиумлар саройи»да 28 сентябрь куни Ҳаж ва Умра хизмати сифатини ошириш, зиёрат нархини арзонлаштириш масаласи муҳокама этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум бўлишича, Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров иштирокида ўзаро мулоқот бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, мулоқотда ҳаж ва умра қилувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, ибодатчилар учун Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида янада қулай шароит ҳозирлашга доир таклиф, мулоҳазалар билдирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддон Холиқназаров Ҳаж ва Умра қилувчи кишилар Аллоҳ таолонинг меҳмони экани, уларга кўмак берган, оғирини енгил қилган инсон улуғ савобга ноил бўлишини эслатди.
Шунингдек, илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш, дин уламолари иштирокида анжуманлар ўтказиш, Самарқанд, Бухоро, Термиз каби қадимий шаҳарларимизга Саудия Арабистони фуқаролари зиёратини ташкил этиш бўйича бир қатор амалий таклифлар, фикр-мулоҳазалар тақдим этилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!