Yangiliklar

Ўзбекистоннинг БМТ электрон ҳукумат рейтингидаги ўрни кўтарилди

Ўзбекистоннинг БМТ электрон ҳукумат рейтингидаги ўрни кўтарилди
Фото: «Live Journal»

БМТ Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаменти томонидан ҳар 2 йилда бир марта олиб бориладиган электрон ҳукумат сўровномасининг навбатдаги натижаси эълон қилинди.

Фото: «Live Journal»

Бунда 2020 йил 87-ўринда бўлган Ўзбекистон, 2022 йилда БМТга аъзо 193 та давлат орасида 69-ўринни эгаллаб, 2020 йилга нисбатан 18 поғонага кўтарилди.

EGDI – электрон ҳукумат ривожланишини баҳолаш учта йўналиш бўйича амалга оширилади:

  • Онлайн хизматларни тақдим этиш (online service index – OSI);
  • Телекоммуникация инфратузилмаси (telecommunication infrastructure index – TII);
  • Инсон капитали (human capital index – HCI).

Амалга оширилган ишлар натижаси ўрганилганда 2022 йил Ўзбекистоннинг EGDI кўрсаткичи 0,72 /69 ўринни (2020 йилда — 0,66 / 87-ўрин) ташкил этиб, дунё бўйича ўртача 0,60 дан юқорилади.

Сезиларли ўзгариш телекоммуникация инфратузилмаси субиндексида кузатилди. Бунда телекоммуникация субиндекси 0.47 дан 0.65 га кўтарилди. Шунингдек, инсон капитали индексида ҳам 0,77 га ўсиш кузатилди (2020 йилда – 0,74).

Мазкур рейтингда Дания энг юқори натижа билан биринчи бўлди. Осиё мамлакатлари орасидаги пешқадам Жанубий Корея умумий рейтингда учинчи ўринни эгаллади.