Жўрабек Мирзамаҳмудов президент фармони билан энергетика вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, у бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари бўлади.
Жўрабек Турсунпулатович 1979 йилда Наманган вилоятида туғилган. 2001 йилда АҚШнинг Алабама университетини, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.
2018-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори, 2019 йилда энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, 2020 йилда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси бўлиб ишлаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!