Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида август ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси ўсишни кўрсатди. Бу ҳақда «Review» хабар берди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган ишбилармонлик фаоллиги индекси август ойида 1072 бирликни ташкил этиб, июль ойига нисбатан 7,2 фоизга ошган.
2022 йил август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган.
Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:
- хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 12,6%га ошган;
- товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 6,4%га ошган;
- фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,8%га ошган;
- товар белгилари бўйича компонент 1,2%га камайган.
2022 йил август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга (2022 йил июль) нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (67,5 фоиз), Наманган (41,9 фоиз), Фарғона (22,5 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (33,4 фоиз) сезиларли даражада ўсиш кузатилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!