Yangiliklar

Қорақалпоғистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Қорақалпоғистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Фото: «Coolwallpapers»

Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида 30 сентябрь куни кундузи ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар берди.

Гидрометеорология хизматига кўра, Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, шимолда ва чўл 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24-29 даражани ташкил этади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-27 даража бўлади. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 15-20 даража бўлади.