Россия президенти Владимир Путин Херсон ва Запорожье вилоятларини мустақил ҳудудлар деб тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Бу «РИА Новости» хабар берди.
Путиннинг фармонларида айтилишича, Россия халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган тамойиллари ва нормаларига мувофиқ Херсон ва Запороже ҳудудлари мустақиллигини тан олади.
«Херсон вилояти аҳолисининг хоҳиш-иродасини инобатга олган ҳолда БМТ уставида мустаҳкамланган халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаши тамойилини тан олган ва тасдиқлаган ҳолда 2022 йил 27 сентябрда бўлиб ўтган референдум бўйича Херсон вилоятининг суверенитети ва мустақиллиги тан олинсин», дейилади ҳужжатда.
Иккинчи шунга ўхшаш фармонда Запорожье вилоятининг суверенитети ва мустақиллигини тан олиш ҳақида сўз боради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!