Андижон вилояти Избоскан туманида эркак ўз хотини, қайнанаси ва қайниукасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Избоскан туманидаги Тўрткўл шаҳарчасида 22 ёшли аёл ўз эри томонидан ўлдирилгани, қизни ҳимоясига чиққан унинг онаси ва 12 ёшли укаси ҳам ўлдирилгани ҳақидаги ҳолатларга ойдинлик киритиш хусусида хабарлар тарқалган эди.
Маълум қилинишича, 12-центябр куни туман Тўрткўл маҳалласи Хотира кўчасида яшовчи фуқаро А.А. оилавий келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи Р.Ш, қайнонаси Р.М ва қайниукаси Р.Х.лар билан жанжаллашиб, уларга пичоқ билан тан жароҳати етказган.
Оқибатда, турмуш ўртоғи Р.Ш ва қайнонаси Р.Млар ҳодиса жойида, қайниукаси Р.Х. шифохонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан 12 центябр куни вилоят прокуратураси томонидан А.А га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида А.А.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қайд этилишича, жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!