Фарғона вилояти прокуратураси биноси ёнида 25 сентябрь куни ҳайдовчи «Gentra»да «шоу» кўрсатди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи машинада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган. У 2001 йилда туғилган бўлиб, ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.
Йигитга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва машина сақлаш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан жарима майдонига жойлаштирилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!