O‘zbekiston, Yangiliklar

Навоийда кон ишчиси хизмат машинаси ёниши оқибатида вафот этди

Навоийда кон ишчиси хизмат машинаси ёниши оқибатида вафот этди

Навоий вилоятида жойлашган конда ишчи хизмат машинаси ёниши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Навоий Кон Металлургия комбинатига қарашли «АУМИНЗО-АМАНТАЙ» конида «БEЛАЗ 7513» автосомасвали ёниб, ҳайдовчи куйиш жароҳати олиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аниқланишича, воқеа 2022 йилнинг 28 cентябрь куни тахминан соат 17:00 ларда содир бўлган.

Навоий кон-металлургия комбитати акциядорлик жамияти тасарруфида бўлган Марказий кон бошқармасига қарашли, Автомобиль транспорти бошқармасида ҳайдовчи бўлиб ишловчи 1991 йилда туғилган Й.Ш МКБнинг «Ауминзо-Амантой» кони ҳудудида ўзиги бириктирилган гараж рақами №631 бўлган «Белаз» русумли автосомасвалда тоғ жинсларини ташиш вақтида, автосамосвалнинг олд чап ғилдирак шинаси ёрилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Оқибатда ёнғин автосомасвал кабинасига ҳам ўтиб, ҳайдовчи Й.Ш куйиш тан-жароҳати олган ва унга Зарафшон шаҳрида жойлашган Тиббий санитария қисмида тиббий ёрдам кўрсатилган. Сўнгра у Бухоро шаҳрида жойлашган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Бироқ, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, Й.Ш 30 cентябрь куни шифохонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги 2-сон ИИБ тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, судга оид тиббий ва комиссион экспертизалар тайинланган.