Венгрия томонининг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев 3 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ Будапешт шаҳрида Венгрия президенти Каталина Новак билан учрашув ва бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар режалаштирилган.
Бу мулоқотларда стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади. Президент Венгриянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Венгрия томонининг таклифига биноан 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!