O‘zbekiston, Yangiliklar

Чирчиқдаги кимё заводида портлаш юз берди

Чирчиқдаги кимё заводида портлаш юз берди
Кадр: Telegram

Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Maxam-Chirchiq» АЖнинг aммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида қисқа портлаш юз берди. «Ўзкимёсаноат» ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, қисқа портлаш оқибатида цехнинг синтез калоннасида ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида ишчи ходимлар ва корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмаган.

Шу билан бирга атроф-муҳитга зарарли газлар тарқалмаган. Бу бўйича барча хавфсизлик чоралари ўз вақтида кўрилган. Ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари – энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари зудлик билан етиб боришган ва ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.