Қашқадарё вилояти Молия бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсуповга тегишли экани айтилаётган ҳақоратли аудио ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Аудиода Файзулла Юсупов йиғилишда ўз ходимларини турли қўпол ва уятли сўзлар билан ҳақорат қилгани эшитилади. У молия раҳбарларини ўз вазифасини бажармасдан, кондиционерли хонада ўтириб олганликда айблайди.
Ҳолат юзасидан Молия вазирлиги ва бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар ҳали расмий маълумот ёки муносабат билдирмади.
Эслатиб ўтамиз, бу Юсуповнинг биринчи «қаҳрамонлиги» эмас. У 2021 йилнинг ёз ойларида ҳам ходимларини «эшак», «ҳайвон» деган турли сўзлар билан ҳақорат қилганди. Ўшанда вилоятнинг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев Файзулла Юсуповга «ҳайфсан» эълон қилганди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!