Фарғона вилоятидаги туманда 1 октябрь куни 64 ёшли эркак келини ўлдириб, бошини узиб олди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.
Маълум бўлишича, қайнота аввалига келини билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг келинини уриб, уни ҳушдан кетказган. Сўнг ҳушидан кетган келинини автомашинасига ортиб, қўшни тумандаги адирликка олиб борган. Ҳушсиз келинининг бошини пичоқ билан танасидан ажратиб, жонсиз танани ўша ердаги ахлатхонага ташлаган.
«Ажратилган бошни эса ўзи яшайдиган тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг ҳудудига яширган», — дейди нашр манбаси. Воқеа юзасидан айни кунга қадар расмий маълумот берилмаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!