O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишда назоратни амалга ошириш тартиби такомиллаштирилди

Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишда назоратни амалга ошириш тартиби такомиллаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан давлат чегарасини кесиб ўтишда транспорт ва товарлар устидан назорат тизими такомиллаштирилди. Бу ҳақда «Dunyo» хабар берди.

Маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинган.

«Норма» портали маълумотига кўра, мазкур ҳужжат билан қарорнинг айрим атамаларига аниқлик киритилиб, янги атамалар билан тўлдирилмоқда. Мисол учун «чегара кўриги» – бу ДХХнинг Чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан транспорт воситалари ва товарларда назоратдан яширинган шахслар ёки Давлат чегараси орқали олиб ўтиш таъқиқланган товарларни аниқлаш бўйича амалга ошириладиган комплекс тадбирлар мажмуи.

Шунингдек, Давлат чегарасини кесиб ўтаётган автотранспорт воситалари ва товарларни кўрикдан ўтказиш божхона органлари ва чегара хизмати вакилларидан иборат қўшма нарядлар томонидан амалга оширилади.