Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида «Cobalt» юкхонасида йўловчи олиб кетилаётгани аниқлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, машина шаҳар ҳудудида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилганда юкхонада йўловчи олиб кетаётгани аниқланган ҳамда белгиланган тартибда чора кўрилган.
Ходимлар йўловчининг юкхонага қандай чиқиб олганини сўрашганда, ҳайдовчи бундан бехабар эканини айтган. «Унинг ўзи чиқиб олган, ўзингдан сўранг», — деб таъкидлаган у.
«Барча ҳайдовчилардан одам ташиш қоидаларига амал қилишларини, йўловчилар ўз саломатликлари учун ҳайдовчининг қоидабузарлигига кўз юммасликларини сўраб қоламиз», — дейилади ИИБ хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!