O‘zbekiston, Yangiliklar

Қашқадарёда ер сайёраси кўринишидаги стела қурилади (фото)

Қашқадарёда ер сайёраси кўринишидаги стела қурилади (фото)
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Баландтоғ астраномия обсерваториясида ер сайёраси кўринишидаги стела қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Комплексда юлдузлар физикаси ва эволюциясини, жаҳон миқёсидаги ва минтақавий геодинамик жараёнларни тадқиқ этиш, зилзилалар тўғрисидаги тахминларни олдиндан аниқлаш, фундаментал фанларни ривожлантириш манфаатларини кўзлаб бошқа сайёраларни ўрганиш мумкин.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Обсерваторияга ташриф буюрган вилоят ҳокими ҳудудни туризм манзилгоҳига айлантиришга топшириқ берди. Шунингдек, илмий ходимлар ва аҳолини таклифи билан туманда ер сайёраси кўринишидаги стела (устун) қад ростлайди.