Jahon, Yangiliklar

Туркия президенти метро поездини бошқарди

Туркия президенти метро поездини бошқарди
Фото: «Anadolu»

Туркия пойтахти Истанбул шаҳридаги Сабиҳа Гекчен аэропортида метрополитен бекати очилди. Бу ҳақда «Anadolu» хабар берди.

Янги тармоқ очилиш маросимида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қатнашган ва шахсан ўзи машинист сифатида йўналишни синовдан ўтказган.

Президентнинг таъкидлашича, янги йўналиш очилиши билан Истанбул метрополитенининг умумий узунлиги 270 километрга етди.

Ерости транспорти узунлигини 366 километрга етказиш режалаштирилган. Эрдўғон транспорт ва инфраструктурани такомиллаштириш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилишини маълум қилган.

Янги метро йўналишининг ишга туширилиши билан аэропортдан Истанбулнинг Осиё қисми марказига қадар 50 дақиқада етиб олиш мумкин бўлади.