Jahon, Yangiliklar

АҚШ вице-президенти кортежи «авария»га учради

АҚШ вице-президенти кортежи «авария»га учради
Фото: «The nation»

АҚШ вице-президенти Камала Харрис кортежи 5 октябрь куни йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда «Washington Post» хабар берди.

Нашр манбаларининг маълум қилишича, Харрис бўлган машинани бошқараётган махфий хизмат ходими йўл четига бориб урилган, бунинг оқибатида шиналар алмаштирилган ва вице-президент бошқа машинага ўтган.

«Вице-президент ҳеч қандай жароҳат олмади ва уни Оқ уйга эсон-омон етказган махфий хизмат бўлимининг тезкор ҳаракатларини қадрлайди», — деди Харрис матбуот котиби Кирстен Аллен.

«Washington Post»нинг қайд этишича, махфий хизмат дастлаб «авария» машинанинг носозлиги сабаб келиб чиққани ҳақида гапирган, бироқ кейинроқ ҳайдовчи орқа ғилдиракни бордюрга тушириб юборгани маълум бўлган.