O‘zbekiston, Yangiliklar

Тошкент бош режасининг бир қисми 2022 йил охиригача якунланади

Тошкент бош режасининг бир қисми 2022 йил охиригача якунланади
Фото: «Live journal»

«ToshkentboshplanLiti» давлат-унитар корхонаси директор ўринбосари Саидазим Шарипов пойтахт бош режасининг бир қисми 2022 йил охиригача якунланишини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда корхона томонидан Тошкент шаҳри бош режаси концепцияси 3D форматда тайёрланмоқда. Уни яратиш устида Туркия компанияси мутахассислари иш олиб бормоқда.

«2022 йилнинг сўнггига қадар Бош режанинг бир қисмини тамомлаш режалаштирилган. Айни пайтда Тошкент шаҳрининг белгиланган чегарасининг ичидаги барча ҳудудлар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда?», — деди Саидазим Шарипов.

Унинг таъкидлашича, бош режада нафақат Тошкент шаҳридаги, балки пойтахт атрофидаги ҳудудларнинг ҳам ривожланиши назарда тутилиб, тахминан 44 минг гектар ер ажратилган.