Хоразм вилояти Гурлан туманида 7 октябрь куни далалардаги илғор теримчиларга эсдалик совғалари берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Гурлан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Давлатов ва масъуллар «Байнал» ҳудудидаги пахта далаларида бўлиб, теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишган
Пахта теримида жонбозлик кўрсатаётган илғор теримчилар эсдалик совғалари, хусусан, фен (соч қуриткич) ва тефал (электр чойнак) билан рағбатлантирилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!