O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистонда «мобил қуллик»дан қутилиш лойиҳаси бошлангани маълум бўлди

Ўзбекистонда «мобил қуллик»дан қутилиш лойиҳаси бошлангани маълум бўлди
Фото: «Small business»

Ўзбекистонда «мобил қуллик»дан қутилиш бўйича лойиҳа бошлангани тўғрисида маълумот берилди. Бу ҳақда Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Мурод Йўлдошев ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

Қайд этилишича, бу лойиҳа тўхтаб қолгани йўқ, амалга оширилган. Тест режимида ҳар битта мобил алоқа компанияси синовдан ўтган. Лекин қонунчиликдан келиб чиқиб, айрим йўналишларда келишув ишларини олиб бориш лозимлиги учун бироз кечикяпти. Ундан ташқари, ахборот хавфсизлиги жиҳатдан ўрганиш ва текшириш жараёни кетмоқда. Шу жараёнлар якунланса, лойиҳа эълон қилиниб, ишга туширилади.

Шунингдек, рақамли радио тизими Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд шаҳрида ишлаётгани айтиб ўтилди. Бу йўналишда ишлар олиб бориляпти. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳозирда рақамли радиони республика ҳудудига татбиқ этиш учун 23 миллион доллар миқдорида маблағ зарур. Ундан ташқари, аҳолини рақамли терминаллар билан таъминлаш масаласи бор.

«Бу ижтимоий, яъни фойда келтирмайдиган лойиҳа ҳисобланади. Ҳозирги кунда Президент қарорлари ҳамда вазирлар маҳкамасининг 699-қарори билан республикамизда интернет тармоғи қамровини 100 фоизга етказиш бўйича мақсадли ишлар олиб бориляпти. Интернет тармоғи орқали рақамли радио каналларни тарқатиш ҳам яқин кунларда ечимга эга бўлади», — дейди мутасадди.