«Росгидромет» Ўзбекистонда октябрь ойи ҳарорати меъёрдан юқори бўлишини прогноз қилди. Бу ҳақда метеоролог Эркин Абдулаҳатов хабар берди.
Ўзбекистоннинг водий вилоятлари ва қисман Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг катта қисмида октябрь ойи ҳарорати меъёрдан юқори бўлиш прогнозини берилган.
Ёғингарчилик бўйича эса Орол акваторияси қуруқ, республика марказий, шимоли-шарқий қисмлари ҳамда водий вилоятларида меъёрдан бироз кўп ёғин кутилади.
Ўзгидромет прогнозларига кўра, ойнинг деярли ўрталарига қадар республикада яна ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин юқорилаб боради.
«Ўзбекистонда янги иш ҳафтаси қуруқ, кундуз кунлари илиқ, кечалари бироз совуқроқ ҳароратлар остида ўтади. Ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари енгил кийиниш, тунлари эса қалин кийим кийишга тўғри келади», — дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!