Мустақил Давлат Ҳамдўстлиги етакчилари 7 октабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида келаси ҳафта Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган саммит олдидан норасмий учрашув ўтказди.
Россия президенти Владимир Путин 70 ёшли юбилейи муносабати билан ўтказилган саммитда Илҳом Алиев, Николп Пашинян, Александр Лукашенко, Қосим-Жўмарт Тўқаев, Имомали Раҳмон, Сердар Бердимуҳамедов ва Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Константиновский саройидаги етакчилар учрашуви тахминан соат 15:00 (Тошкент вақти билан 17:00) атрофида бошланди. Саммитга келган кўплаб етакчилар Россиянинг «Aurus» бошқарув автомашиналарида шаҳар ва унинг атрофи бўйлаб олиб ўтилди.
Россия президенти учрашувни очиш пайтида ҳамкасбларига Санкт-Петербургга келгани учун миннатдорчилик билдириб, «жуда кўп ҳолатлар ва тарихий сабабларга кўра уларнинг мамлакатлари Россиянинг энг яқин дўстлари ва иттифоқчилари эканини» таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, ушбу учрашувда ва Остонада бўлиб ўтадиган саммитда давлат раҳбарлари МДҲ доирасидаги савдо ва сармоявий шериклик муносабатларини ривожлантиришга, мамлакатлар иқтисодиёти барқарорлигини оширишга эътибор қаратади.
Путиннинг таъкидлашича, 2021 йилда Россиянинг МДҲ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 30 фоиздан ортиқ – 96 миллиард долларгача ошган, жорий йилнинг биринчи ярмида эса яна 7 фоизга ўсган.
«Ишончим комилки, бундай ижобий тенденциялар Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга янада фаол ўтиш орқали ривожланади. Аслини олганда, биз буни кўп йиллардан бери қиляпмиз ва бу ҳеч қандай сиёсий вазиятга боғлиқ эмас. Умуман олганда, бу давлатларимизнинг молиявий суверенитетини мустаҳкамлаш, ички капитал бозорларини ривожлантириш, минтақавий иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга хизмат қилади», — деди у.
Владимир Путин, шунингдек, МДҲ маконида хавфсизлик масалалари билан боғлиқ масалаларга тўхталиб, Украинадаги вазият ва қирғиз-тожик можаросини қайд этди.
«Ҳақиқатан ҳам фожиали воқеалар рўй бераётган Украинадан ташқари, афсуски, постсовет ҳудудидаги бошқа яқин давлатлар ўртасида ҳам баъзида низолар келиб чиқади ва бу, албатта, уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни талаб қилади», — деди у.
Россия президенти Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ шафелигида рус тилини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича халқаро ташкилот тузиш ташаббуси билан чиққанини мамнуният билан қайд этди. Бу ҳақда гапирар экан, Владимир Путин Россияда ишлаётган «миллионлаб» меҳнат муҳожирларини тилга олди.
Учрашувнинг ўзига хос жиҳати давлат раҳбарларининг Россия президентига антиқа совғалар бергани бўлди. Александр Лукашенко Беларусь трактори учун сертификат олиб келди. Трактор трактор заводининг (МТЗ) тажриба-ишлаб чиқариш устахонасида махсус спецификацияга мувофиқ йиғилади.
Оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Тожикистон томонининг совғаси бўлган улкан қовун ва тарвуз пирамидалари акс этган фотосуратларни ҳам чоп этди. Ўзбекистон президенти эса 6 октябрь куни Путинни юбилейи муносабати билан билан тақдирлаганди.
Саммит якунида тахминан соат 20:00 дан кейин меҳмонларни шахсан Владимир Путин кутиб олди. «Life»нинг ёзишича, Константиновский саройидаги барча тадбирлар якунлангач, у ерда фақат Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко қолган.
Дмитрий Песковнинг айтишича, Путин МДҲдаги ҳамкасблари билан «тик оёқда» бир неча бор алоҳида суҳбатлар ўтказган. Лукашенко билан эса суҳбат бир соатча давом этган. Беларусь раҳбари шундан сўнг аэропортга йўл олган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!