Туркия пойтахти Истанбул шаҳридаги бино 9 октябрь портлаб кетди. Бу ҳақда «Anadolu» хабар берди.
Маълум бўлишича, портлаш Кадикёй туманидаги Фикиртепе маҳалласида содир бўлган. Шундан кейин бинода ёнғин чиққан.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар, полиция ва тиббиёт ходимлари жўнатилди. Ёнғин қутқарувчилар томонидан назоратга олинди.
Бинода алангани ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Ёнаётган бинодан тан жароҳати олган бир киши олиб чиқилиб, шифохонага етказилган. Портлаш сабаблари ўрганилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!