Ўзбекистон олий таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди.
Қайд этилишича, олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов бош вазирнинг топшириғига мувофиқ контракт тўлаш муддатини узайтириш бўйича ҳужжат имзолаган.
Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилида ОТМ бакалавриатига базавий ва супер-контракт тўламоқчи бўлган абитуриентлар, магистратурага кирганлар ҳамда ўқишини кўчирган талабалар учун контрактни тўлаш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!