Афғонистонда 11 октябрь куни тонгда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 37,11 градус шимолий кенглик; 71,27 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 160 километр. Зилзила эписентри Тошкентдан 495 километр жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 2 балл, 355 километр;
- Фарғона вилоятида 2 балл, 366 километр.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни икки соат оралиғида Афғонистонда кетма-кет учта зилзила содир бўлганди. Ер силкинишлари магнитуда 4 балга тенг бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!