Буюк Британия бўйлаб минглаб одамлар ҳаёт кечириш нархидаги инқироз ва иқлим ўзгаришига қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиққан эди. Британияликлар ўз ҳукуматининг бу соҳалардаги сиёсатидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирмоқда. Бундан ташқари, шанба куни бутун мамлакат бўйлаб 50 минг темирйўлчи иш ташлашга чиққан.
Bloombergнинг ёзишича, Just Stop Oil норозилик намойишчилари ўт ўчириш ҳамда тез ёрдам машиналарининг ҳаракатини блоклаб қўйди. Мамлакат ҳукумати томонидан ушбу вазият «қабул қилиб бўлмайдиган», деб баҳоланди.
Сешанба куни Интернетда жойлаштирилган алоҳида видеоларда 32 намойишчи Knightsbridge ва Brompton Road’даги учта йўлни тўсиб қўйиши натижасида ўт ўчириш машинаси ва чироқларини ёқиб ҳаракатланатёган тез ёрдам машинаси тирбандилкдан ўта олмай қолди. Тасвирларда намойишчилар ҳар томондан транспорт воситаларини тўхтатиб, баъзилари йўлга ёпишиб олгани ҳам акс этган.
Полиция Букингем саройи яқинидаги савдо маркази йўлига ёпишган 25 нафар намойишчиини ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда The Independent. Мутахассислар ерга ёки бир-бирига ёпишиб қолган намойишчиларни озод қилиш учун пластик шпритслардаги махсус суюқликдан фойдаланди.
Маълум бўлишича, суюқлик аввал намойишчилар қўлига тушиб қолган. Шу сабабли полиция иштирокчиларни ҳибсга олиш ҳамда уларни яхшилаб тинтув қилишига тўғри келган.
Намойчилар душанба куни эрталаб соат 8:45 да йўлларга ўтириб олишни бошлаган. Уларнинг эгнида тўқ сариқ рангдаги курткалар, қўлларида Just Stop Oil баннерларини ушлаб, иккала йўналишдаги ҳаракатни тўсиб қўйишган.
The Independent таъкидлашича, бутун мамлакат бўйлаб темир йўлдаги иш ташлаш фонида сўнгги бир неча ўн йилликдаги энг йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Шанба куни саноатнинг 50 000 дан ортиқ ишчиси иш ташлаш эълон қилди ва поездларнинг атиги 11 фоизи жадвал бўйича ҳаракатланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!