Yangiliklar

«Экоқўмита» мансабдорлари лавозимсиз қолиши ортидан «мудраб ўтирган» маҳалла раисларига ҳам огоҳлантириш берилди

«Экоқўмита» мансабдорлари лавозимсиз қолиши ортидан «мудраб ўтирган» маҳалла раисларига ҳам огоҳлантириш берилди

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Давлат экология қўмитаси раисининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилиш давомида мамлакат Президенти келгуси йилдан бошлаб маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағлар фақатгина “Ташаббусли бюджет” орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилиши белгиланганлигини маълум қилди. Бунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 триллион сўмга етказилади.

“Шунда адолат бўлади, одамлар ўзлари ҳисса қўшган лойиҳаларни албатта асраб-авайлайди”, деди Президент.

Давлат раҳбари мутасаддилар эътиборини республика бўйича 1,5 мингта маҳалла аҳолиси бирорта лойиҳага овоз бермаганига қаратди. Яқинда маҳаллаларда раислар сайлови бўлиб ўтгани, янгидан сайланган раислар одамларга ваъдалар бергани, лекин тақдим этилаётган бу имкониятдан фойдаланмаётганини кўрсатиб ўтган ҳамда “мудраб ўтирган” раисларни фаолликка чақириш, керак бўлса ўқитиш кераклиги таъкидланди.