Jahon

Голливудда навбатдаги фильм коинотда суратга олинади

Голливудда навбатдаги фильм коинотда суратга олинади
Фото: https://miridei.com/

Ер юзида мумкин бўлган деярли барча каскадёрликни бажарган Том Круз энди ўзининг навбатдаги фильми учун космосга учиши кутилмоқда. Маълум қилинишича, фильмнинг баъзи саҳналар коинотда содир бўлади.

60 ёшли Голливуд фахрийси «Борн идентификацияси» режиссёри Даг Лайман билан ҳамкорликда 2020-йилда «Cовид-19» пандемиясидан олдин суратга олиниши режа қилинган филм жараёнларига киришмоқда. Унга кўра, Круз ва Лайман Universal Filmed Entertainment Group (UFEG) га актёрни Халқаро космик станцияга ракетада олиб бориш ғояси билан мурожаат қилишди.

«Том Круз бизни коинотга олиб чиқади, у бутун дунёни коинотга олиб чиқади. Шундай режа қиляпмиз. Том ва менинг ажойиб лойиҳамиз бор», дейди UFEG раиси Донна Лэнгли.

Лэнгли шунингдек, фильмнинг аксарият қисми Ерда суратга олинишини ва у «вазиятни сақлаб қолиш учун космосга кетаётган қаҳрамон» билан якунланишини билдирди. Шунингдек, у Круз «коинот станциясидан ташқарида космосга чиққан биринчи фуқаро» бўлишига умид қилишини айтди.

Шу билан бирга Том Круз Халқаро космик станцияда коинотда суратга тушган биринчи кино юлдузи бўлади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, яқинда Том Круз бош ролни ўйнаган «Top Gun Maverick» фильми бутун дунё бўйлаб прокатларда 1,4 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирди.