Yangiliklar

Самарқандда «Volkswagen» уриб юборган пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди — фото

Самарқандда «Volkswagen» уриб юборган пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди — фото

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида «Volkswagen» уриб юборган пиёда воқеа жҳойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳодиса 2022 йил 10 октябрь куни соат 20:15 ларда Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида содир бўлган. Мазкур кўчада жойлашган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Volkswagen» русумли машина уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган. ЙТҲда пиёда (К.Ш) оғир тан жароҳатини олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.