Yangiliklar

Сурхондарёда ярим тунда «Malibu»дан танасини чиқариб, рақсга тушган аёллар қамалди (видео)

Сурхондарёда ярим тунда «Malibu»дан танасини чиқариб, рақсга тушган аёллар қамалди (видео)

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ярим тунда «Malibu» люкидан танасини чиқариб, рақсга тушганлар 15 суткага қамалди. Бу ҳақда «Hudud» дастурида маълум қилинди.

Хабарга кўра, уларнинг бу ҳуқуқбузарлиги шаҳардаги йўл бўйида ўрнатилган камералар тасвирига тушиб қолган. Тезкор тартибда олиб борилган текширув ишлари жараёнида қўпол равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг шахсига аниқлик киритилиб, шаҳар ички ишлар бўлими тергов бўлимига олиб келинган.

Улар орасида 23 ёшли аёл 4 нафар фарзандини уйида қолдириб, ўзи бу каби ишларни содир этиб юрганидан афсусдалигини айтган ва аслида болаларини тарбия қилиб, уйида ўтириши кераклигини таъкидлаган. Унинг 21 ёшли шериги муқаддам ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун 8 ой муддатга Шеробод тумани 41-манзилли колониясида жазо ўтагани маълум бўлган. Маълум қилинишича, икки «Мalibu» ҳайдовчилари ҳам оилали эркаклар бўлган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.