Yangiliklar

Уруш харитаси кенгаймоқда: Лукашенко жиддий тайёргарлик ҳақида гапирди

Уруш харитаси кенгаймоқда: Лукашенко жиддий тайёргарлик ҳақида гапирди
Фото: delfi

Москва ва Минск қўшма минтақавий қўшинлар гуруҳини жойлаштиришга келишиб олди ва ҳозирданоқ уни шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Беларус президенти Александр Лукашенко маълум қилди. Унга кўра, таркибнинг асосий қисмини Беларус қўшинлари ташкил қилади.

Беларус Президенти бунинг сабабини «чегараларнинг кескинлашуви», деб атади. Маълум бўлишича, аввалроқ Минск «норасмий каналлар орқали» Украина ҳудудидан Беларусдаги объектларга зарба берилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган эди.

«Менинг жавобим жуда ҳам оддий: агар улар ҳали ҳам ўша ерда бўлсалар Украина президенти ва бошқа ақлдан озганларга айтинг, агар улар ифлос қўллари билан атиги бир метр ҳудудимизга тегишга уринса, Қрим кўприги ҳодисаси содир бўлиши мумкинларининг ёнида ҳолваси бўлиб қолади», деб таъкидлаган Лукашенко.

Бир неча ойдирки, НАТО шарқий қанотда, шу жумладан Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларида ўз гуруҳларини фаол равишда кучайтирмоқда. Лукашенконинг сўзларига кўра, альянс Беларусга қарши «эҳтимолий тажовузлар имкониятларини очиқ кўриб чиқмоқда».

Якшанба куни Беларус чегара қўмитаси раҳбари Украина томонини провокацияларда ва йўлларни миналаштиришда айблаб чиққан эди.