Ўзбекистон ўтган 9 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумот берди.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон қиймати қарийб 760,2 миллион долларга тенг бўлган 1,2 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 169 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 9 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
- мева ва резаворлар – 257 минг тонна;
- қуритилган мева ва резаворлар – 30,2 минг тонна;
- сабзавотлар – 657 минг тонна;
- пиёз – 171 минг тонна;
- карам – 131 минг тонна;
- помидор – 60 минг тонна;
- узум – 126 минг тонна;
- майиз – 53,4 минг тонна;
- ерёнғоқ – 13,4 минг тонна;
- тарвуз-қовун – 129,2 минг тонна;
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!