Ўзбекистонда 2022 йил 1 октябрь ҳолатига қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 768 тани ташкил этган.
Қайд этилишича, фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 531 тага ошган. Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
- Россия – 2 764 та;
- Туркия – 2 094 та;
- Хитой – 2 062 та;
- Қозоғистон – 1 184 та;
- Корея – 908 та;
- АҚШ – 335 та;
- Қирғизизстон – 294 та;
- Тожикистон – 279 та;
- Озарбайжон – 248 та;
- Германия – 212 та;
- Туркманистон – 168 та;
- бошқалар – 4 220 та.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!