O‘zbekiston, Yangiliklar

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 12 октябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Президент у ерда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади.

Ушбу саммитлар доирасида ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.