Jahon, Yangiliklar

Путиннинг Остонага ташрифи: Қозоғистон ва Россия ҳарбий шартнома имзолайдими?

Путиннинг Остонага ташрифи: Қозоғистон ва Россия ҳарбий шартнома имзолайдими?
Фото: «Kazakh24»

Россия президенти Владимир Путин 13-14 октябрь кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитларда иштирок этади.

Қозоғистон мудофаа вазири Руслан Жасилиқов ташриф давомида имзоланадиган ҳужжатлар бўйича маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, ҳарбий ҳамкорлик доирасида Қозоғистон ва Россия ўртасида бирон-бир расмий ҳужжат имзоланиши режалаштирилмаяпти.

«Ҳарбий ҳамкорлик бўйича биз барча масалаларни ишлаб чиқдик», — дейди вазир. У КХШТда инқироз йўқлигини ҳам айтиб ўтди.