Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 11 октябрь куни 2 та хонадон ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ушбу ҳолат юзасидан 11 октябрь куни соат тахминан 19:55 атрофида «Гулшан» МФЙ Китоб кўчасида яшовчи С.Х.га тегишли хонадонда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига шаҳар ФВ бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган ва ёнғинни бартараф этилган. Ёнғиндан уйнинг 40 квадрат/метр майдонда том қисми ва қўшни уйда яшовчи М.Б. хонадонининг 20 квадрат метр майдонда том қисми ёнган. Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!