Наманган вилоятида пневматик қурол — пистолет олиб юрган «Malibu» ҳайдовчиси ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Instagram’даги шахсий саҳифасида турли видеоларни жойлаштириб, пневматик қуролни кўтарган ҳолда ҳамда «Маlibu»сига милтилловчи чироқ ўрнатган йигит бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Дастлаб унинг машина бошқарувида содир этган қоидабузарлиги бўйича баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилган. Шундан сўнг Янги Наманган туманида профилактик суҳбат ўтказилиб, қурол тасвирларига ойдинлик киритилган.
«Бу пневматик қурол спорт қуроли. Спорт магазинидан сотиб олганман. Ички ишлар рўйхатига қўйганмиз. У менинг номимда. Видео тарқалиб кетибди. Шахсий саҳифамгагина қўйган эдим», — дейди ҳайдовчи.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!