Шавкат Мирзиёев 13-14-октабр кунлари Қозоғистонда ўтказиладиган халқаро саммитларда иштирок этиши маълум қилинганди. Давлат раҳбари Остонада бўлиб ўтадиган «мулоқот форуми»да нутқ сўзлайди.
Таъкидланишича, улардан бири Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити — минтақа мамлакатлари ўртасида «мулоқот форуми» сифатида танилган.
Унинг асосий мақсади Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва айланишига қарши курашиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!