Jahon

Собиқ давлат раҳбари 100 ёшини қамоқда нишонлайди(ми?)

Собиқ давлат раҳбари 100 ёшини қамоқда нишонлайди(ми?)
Фото: sputnik

Ҳарбийлар томонидан бошқариладиган Мьянма суди ҳокимиятдан ағдарилган етакчи Аун Сан Су Чжига яна иккита коррупция билан боғлиқ айблов қўйди ва аввалги ҳукмлардан ташқари, уни бир вақтнинг ўзида иккита уч йиллик муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Ушбу янги ҳукм билан мамлакат пойтахти Нейпьидо қамоқхонасида сақланаётган ва 77 ёшли Су Чжи 2021 йил 1 февралдаги давлат тўнтариши ортидан турли айблар билан жавобгар деб топилган эди ва у жами 26 йиллик қамоқ жазосини ўташига тўғри келади.

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиби коррупцияга оид айбловлардан тортиб, сайловлардаги қонунбузилишига йўл қўйишгача бўлган янги суд жараёнларига дуч келади. Қизиғи, уларнинг барчаси ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади.

Тарафдорлар ҳамда мустақил таҳлилчиларга кўра, барча айбловлар сиёсий асосга эга. Эндиликда, ҳарбийлар 2023 йилда бўлиб ўтишини ваъда қилган сайловда сиёсатчининг иштирок этишига йўл қўймаслик ва бу орқали Су Чжини обрўсизлантириш ҳамда ҳокимиятни ҳарбийлар томонидан эгаллашни қонунийлаштириш кераклиги таъкидланмоқда.