Yangiliklar

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг икки туманида 12 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Чилонзор тумани, Тирсакобод 4-тор кўчасида жойлашган газ қувурини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 2022 йил 12-октабр куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Чилонзор тумани, Гавҳар кўчасидаги хонадонларда, 4 та улгуржи ташкилотларда ҳамда Яккасарой тумани, Гавҳар кўчасидаги 1 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан:

  • Кичик ишлаб чиқариш корхонаси 4 та;
  • «Ўзгариш газ транс» Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси 1 та;

Шунингдек, «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўради.