Жанубий Корея сешанба куни Шимолий Корея томонидан мамлакатга «симуляция қилинган» ядровий ҳужумнинг бир қисми сифатида яқинда учирилган ракеталар тўқнашувини аниқлаш ва тўхтатиб қўйишга қодирлигини айтди. Унда қўшниларининг ядровий дастурини ишлаб чиқиш тинчликка катта хавф туғдираётгани таъкидланган.
Жанубий Корея президенти Юн Сук Ёль журналистларга берган интервьюсида «Шимолий Корея ўз ядро қуролини изчил ривожлантирмоқда ва янгиламоқда. Бу орқали нафақат Корея Республикасига, балки бутун дунёга ядровий таҳдид туғдирмоқда», деди.
Жамоатчиликни ишонтиришга уриниб, «Ядро қуроли ҳеч нарсани ютмаслигига ишонаман», деди президент. Шунингдек, у аҳолидан кўп ташвишланмасликни, иқтисодий фаолият ва тирикчиликда қўлдан келган ҳаракатларни қилишларини сўраган.
Аввалроқ, Шимолий Кореянинг KCNA давлат ахборот агентлиги мамлакатнинг ракета синовлари Жанубий Корея ва Америка кучларининг кенг кўламли ҳарбий-денгиз машқларидан сўнг огоҳлантириш сифатида жанубга тактик ядро қуроли зарбасини тақлид қилишга мўлжаллангани ҳақида хабар берган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!