Жиззах вилояти Зафаробод туманида опаси билан спиртли ичимлик чиб ўтиргани учун ўз курсдошини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 2022 йил 25 март куни вилоятнинг Зафаробод туманининг Нурафшон маҳалласида яшаган фуқаро Чимқўрғон маҳалласида яшовчи таниш аёлининг уйига келган. Ҳолатдан хабар топган аёлнинг укаси ўз опаси бегона эркак билан спиртли ичимлик ичиб ўтирганига гувоҳ бўлган. Шу вақтда 2020 йилда фоҳишалик билан шуғиллангани учун жазоланган аёлнинг 26 ёшли укаси ҳам келиб жаҳл устида акасининг қўлидаги темир бўлаги билан бир коллежда ўқиган танишининг бош қисмига урган. Ака уларнинг ўртасига тушиб, укасини итарган. У эса ошхона пичоғини олиб мазкур эркакнинг чап қўлтиғи тагига бир маротаба урган. Оқибатда жабрланувчи ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судида кўриб чиқилди. Суд муҳокама вақтида судланувчи, жабрланувчиларнинг қонуний вакили ва гувоҳларнинг кўргазмаларини эшитди. Шунингдек, томонларнинг нутқлари, судланувчининг музокара ва охирги сўзларини тинглади.
«Жабрланувчининг оиласидан узр сўрайман. Қилган ишимдан афсусдаман. Ўзимга яқин олган жўрамни шу аҳволда кўрганим учун жаҳл устида жиноят қилиб қўйдим. Агар ўлдириш ниятим бўлмаганида уни қутқаришга ҳаракат қилмаган бўлар эдим», — дейди айбланувчи.
Маълум қилинишича, мазкур эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди ва унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!