Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё – Россия» саммитида иштирок этди.
Учрашувда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
“Марказий Осиё – Россия” форматидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Давлатимиз раҳбари минтақавий шерикликни кучайтириш мақсадида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги алоқаларни янада юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!