Сўнги вақтларда дахшатли автоҳалокатлар сони ортиб бормоқда. Охирги икки ҳафтада пойтахт кўчалари бу борада «еткчилик» қилаётган бўлса, Самарқанддаги ҳодисалар уларни ортда қолдирди. Бир вақтнинг ўзида 5 кишининг ҳаётига нуқта қўйган авария сабабчиси одатдагидек тезликни меъёридан оширган бўлса керак.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматига кўра, 13 октябрь куни М-37А айланма автомобиль йўлининг 37-километрида фуқаро 30 ёшли Ж.Муротов бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинасида Тошкент—Бухоро йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, автомашина бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратиб турган металл тўсиққа тўқнашган.
Оқибатда ҳайдовчи Ж.Муротов, йўловчилар 25 ёшли Ё.Умаров, 41 ёшли Р.Эргашева, 44 ёшли А.Усмонова ва 34 ёшли М.Ғойибова олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
!Тезлик талабларига амал қилмасликнинг яна бир аянчли якуни барчага ўрнак бўлмоғи керак. Марҳумларнинг оила аъзоларига сабр тилаймиз.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!