SpaceX Пентагонга Украинанинг сунъий йўлдош тизимидан фойдаланиши учун маблағни ўз зиммасига олишни таклиф қилди. SpaceX маълумотларига кўра, йил охиригача улар 120 миллион долларни ташкил қилади.
Илон Маскнинг SpaceX компанияси Пентагондан Украина Starlink сунъий йўлдош тизимидан ҳукумат ва ҳарбийлар томонидан фойдаланишни молиялаштиришни ўз зиммасига олишини сўрамоқда, деб хабар берди Американинг CNN телеканали. SpaceXга кўра, жорий йилнинг охирига келиб, улар 120 миллион доллардан ошади. Кейинги 12 ой ичида Starlink хизматларининг нархи тахминан 400 миллион долларга баҳоланмоқда. CNN компаниянинг давлат сотувлари бўйича директорининг хатидан иқтибос келтирган. «Биз келажакда Украинага терминалларни ҳадя қилиш ёки мажуд терминалларни номаълум муддатга молиялаштириш имкониятига эга эмасмиз», деб ёзилади мактубда.
SpaceX компанияси томонидан Пентагонга келиб тушган ҳужжатлар орасида Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Валерий Залужный томонидан июль ойида Маскга юборилган илтимоснома ҳам бор. Унда яна 8000 га яқин Starlink терминаллари сўралган. SpaceX сунъий йўлдош тизимини молиялаштириш имконига эга эмаслиги ҳақидаги мактуб Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми пайтида Starlink ишидаги кенг кўламли узилишлардан кейинги хабарлар фонида пайдо бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!