Шанба куни Россия қўшинлари Киев вилоятидаги муҳим инфратузилмага зарбалар берди. Ҳужум натижасида энергетика иншоотига катта зарар етган. Мутахассислар Киев ва марказий минтақани электр энергияси билан таъминлашни тикламоқда.
«Укрэнерго» фавқулодда тўхташлар ҳақида огоҳлантирди. Киев вилояти ҳарбий бошқармаси раиси Алексий Кулеба фуқароларни ёруғликни ортиқча истеъмол қилишдан тийилишга ва иложи бўлса, электр жиҳозларини ўчиришга чақирди.
Пойтахтда электр энергияси билан боғлиқ вазият кескин: аҳоли истеъмолини 35-40% га камайтириши керак. Бу бутунлай зулмат эҳтимолини камайтиради.
Айни пайтда қўшинларнинг қўшма минтақавий гуруҳи таркибига кирувчи Россия Федерацияси ҳарбийлари билан биринчи эшелон Беларус ҳудудига етиб келди. Минск 10 октабр куни бундай ҳаракатлар Иттифоқ давлатининг ғарбий чегараларида вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқлигини таъкидлади.
Украина ҳукумати Беларусни можаро тарафдорларидан бири, деб ҳисоблайди. Чунки Россия Украинага ҳужум қилиш учун мамлакат ҳудудидан трамплин сифатида фойдаланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!